Қозоғистонда 18 ёшдан юқори бўлган талабаларни коронавирусга қарши эмлаш бошланди

Сақлаш
22:26 / 11.08.2021 929 0

Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги мактаб ўқитувчиларини коронавирусга қарши эмлашни якунлаб, 18 ёшдан юқори бўлган талабаларни эмлаш жараёнини бошламоқда. Бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Алексей Цой хабарига асосланиб, tass.ru маълум қилди.

Вазирнинг сўзларига кўра, ўқитувчилар ва мактаб ходимлари 100 фоиз эмлангандан сўнг анъанавий таълимга ўтиши мумкин. Тиббий кўрсатмага эга бўлганлар ва охирги уч ойда касалликдан тузалганлар эса бундан мустасно. Шунингдек, Цой таълим муассасаларига киришда мамлакатдаги эпидемик вазият ҳақидаги маълумотларни кузатиш ва таҳлил қилиш учун мўлжалланган мобил иловадан фойдаланиш кераклигини алоҳида таъкидлаб ўтган. Ўз навбатида, республика бош вазири Асқар Мамин янги ўқув йилини ўқитиш анъанавий шаклда, санитария-эпидемия қоидаларига риоя қилинган ҳолда бошланишини айтиб ўтган.

Aввалроқ, COVID-19 дан қандай асоратлар қолиши мумкинлиги ҳақида ва коронавируснинг янги — лямбда варианти бошқа мутациялардан фарқи хусусида хориж манбаларида маълум қилинган хабарлар эълон қилган эдик.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//