Маданият
Париждаги Араб дунёси институтида «Самарқандга йўл. Ипак ва олтин мўъжизалари» кўргазмасига бағишланган маданий-маърифий дастур доирасида Ўзбекистонда суратга олинган «Мохов» (1928) ва «Бурилиш: унинг ҳуқуқи» (1931) номли овозсиз фильмлар намойиши ҳамда концерт дастури бўлиб ўтди.
«Дунё» ахборот агентлигига кўра, фильмлар намойишини Республика кинофонди директори Элжон Аббосов ва киношунос, Ўзбекистон Фанлар академияси Санъатшунослик институтининг «Кино ва телевидение» бўлими мудири, санъатшунослик фанлари доктори Нигора Каримова тақдим этди. Маданий-маърифий кечада Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институти доценти Аброр Зуфаров раҳбарлигидаги мусиқий жамоа ўз дастури билан чиқиш қилди.
100 дан зиёд Франциянинг таниқли киношунос ва мусиқа санъати ихлосмандлари иштирок этган тадбир француз жамоатчилиги томонидан катта қизиқиш билан кутиб олинди. Маданий дастур Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санъат ва маданиятни ривожлантириш жамғармаси кўмагида ўтказилди.
Тадбир қатнашувчилари Ўзбекистонда кинематография соҳаси бой тарихга эга эканини эътироф этишди.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ