Аҳоли билан учрашувлар, кутубхона ва оилавий болалар уйига ташриф: Бухородаги тарғибот тадбирлари якунига етди

Сақлаш
19:57 / 05.04.2023 920 0

Мамлакатимиз вилоятлари, хусусан, Бухорода ўтказилаётган "Халқ Конституцияси билан халқчил давлат сари!" шиори остидаги “Маънавият фестивали” доирасидаги тадбирлардан мақсад – Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги Конституцияси мазмун-моҳиятини аҳолининг турли қатламларига тушунтириш ҳамда уларнинг бу борада бефарқ бўлмаслигини таъминлашдан иборатдир.

 

 

Бу сафар вилоятнинг Ромитан, Шофиркон, Қоровулбозор, Жондор ва Олот туманларида бўлиб ўтган маърифий-маданий тадбирларда янги таҳрирдаги Конституциянинг мазмун-моҳияти, энг аввало инсон манфаатларига хизмат қилиши билан аҳамиятли экани қайд этилди ҳамда янги Қомусимиз, ёрқин келажагимиз учун овоз беришга чорланди. Бундан ташқари аҳолига Конституция мамлакатнинг асосий қонуни экани, шахс, жамият ва давлатнинг ўзаро муносабатларини тартибга солиши ҳамда ҳар қандай меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар, дейлик, қонун, фармон, қарор кабилар ҳам авваламбор конституцияга асосланиши борасида тушунчалар берилди.

 

 

Ромитан туманидаги “Боғитуркон” маданият уйидаги тадбирда янги Қомусимиздаги тузатишлар, ўзгартиришларда айрим ҳуқуқий бўшлиқларни тўлдириш, қонунлардаги мавжуд нормалар мустаҳкамланиши, концептуал янги нормалар киритилиши, таҳрир маъносидаги тузатишлар назарда тутилгани таъкидланди ва аҳолининг бу бўйича барча сўроқ-саволларига атрофлича жавоб берилди. Туман ҳокимияти ташаббуси билан бўлган “Сумалак сайли”да эса дошқозон устида мамлакатимиз ривожи ва бошланган ишлар самараси ҳақида яхши дуо ва тилаклар қилинди.

 

 

 

Шофиркон туманидаги академик Тўра Мирзаев номидаги Ахборот-кутубхона марказида бўлган тарғиботчилар гуруҳи аввало кутубхона шарт-шароитлари билан танишдилар ҳамда унда хизмат қилаётган ходимлар ва ўқувчилар билан суҳбатлашдилар. Китоб, унинг юрт равнақига, келажак авлоднинг дунёқарашига таъсири, илм – энг яхши инвестиция экани борасидаги фикрлар ўқувчилар ва уларнинг ота-оналарини руҳлантириб юборди. Бундан ташқари “Маърифат” тарғиботчилар жамияти аъзолари, вилоят Миллий гвардия бошқармаси, туман ҳокимлиги, Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси, туман ҳокимлиги Болаларни ҳимоя қилиш шўбаси мутасаддилари Чандир маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган 4-сон Оилавий болалар уйида, “Меҳр-мурувват ва саховат” лойиҳаси доирасида туман Ногиронлар жамияти раҳбари, “Энг матонатли тадбиркор аёл” мукофоти соҳибаси Дилрабо Намозова хонадонида бўлдилар.

 


 

 

 

Худди шундай тарғибот тадбирлари вилоятнинг Олот, Жондор ва Қоровулбозор туманида ҳам уюштирилди ва уларда кафолатланган бепул тиббий хизматлардан фойдаланиш, бепул бошланғич касб-ҳунар, ўқитувчилар шаъни ва қадр-қиммати давлат ҳимоясига олингани, фуқароларнинг бандлигини таъминлаш, уларни ишсизликдан ҳимоя қилиниши ҳақида сўзланиб, янги Конституцияга киритилаётган ижтимоий-ҳуқуқий ҳуқуқ ва бурчлар ҳақидаги саволларга атрофлича жавоб берилди ва жараёнда янгиланаётган Конституция жамиятимизнинг миллий тараққиёт эҳтиёжларидан келиб чиқаётган ҳаётий зарурат бўлиб, Янги Ўзбекистонни бунёд этишнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлашдаги истиқболли қадам эканлигини таъкидланди.

 

 

 

 

Шу  билан Бухорода “Маънавият фестивали” доирасидаги "Халқ Конституцияси билан халқчил давлат сари!" шиори остидаги тадбирлар ўз якунига етди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//