Жамият
Бухоро вилоятида "Халқ Конституцияси билан халқчил давлат сари!" шиори остида Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги Конституциясининг мазмун-моҳиятини аҳолининг турли қатламларига тушунтириш мақсадида маданий-маърифий тадбирлар бўлиб ўтмоқда.
“Маънавият фестивали” доирасидаги ушбу тарғибот тадбирлари вилоятнинг Бухоро, Когон, Қоракўл, Ғиждувон каби туманларида ўтказилди. Уларда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси масъул ходими Абдухалил Маврулов, филология фанлари доктори, профессор Раҳимбой Жуманиёзов, болалар шоири Дилшод Ражаб, социология фанлари доктори Мавлуда Ғаффорова, фалсафа фанлари доктори, профессор Сайёра Тўйчиева, хонанда Сардор Рўзимуродовлар иштирок этди.
Бухоро туманининг Галаосиё маҳалласида бўлган тадбирда халқимиз муаллифлигида яратилаётган янги таҳрирдаги Конституциядаги ўзгаришлар, киритилган янги модда ҳамда нормаларнинг аҳамияти тўғрисида сўзланди. Когон туманидаги 6-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабидаги тадбирда Конституциянинг таълим тўғрисидаги 41-моддасига киритилаётган ўзгаришлар ҳақида сўз борди. Жумладан, истеъдодли ёшларнинг моддий аҳволидан қатъи назар, таълимни давом эттиришини кафолатланиши, педагог ходимларнинг касбий фаолиятига аралашишга йўл қўйилмаслиги кўзда тутилаётгани ҳақида батафсил маълумотлар берилди.
Худди шундай тарғибот тадбирлари Қоракўл ва Вобкент туманларида ҳам ташкил этилиб, уларда соғлиқни сақлаш, ижтимоий ҳимоя, суд тизимига киритилаётган ўзгартиришлар ҳақида суҳбатлашилди. Янги таҳрирдаги Конституцияда аёллар ҳуқуқларига ҳам кенг ўрин берилаётгани, уларнинг ҳомиладорлиги ёки боласи борлиги сабабли ишга қабул қилишни рад этиш, ишдан бўшатиш ва иш ҳақини камайтириш тақиқланиши ҳақида сўзланиб, бундай вазиятларга дуч келинганда қандай йўл тутиш кераклиги тушунтирилди. Ташкилотчилар томонидан аҳолининг референдум тўғрисидаги саволларига атрофлича жавоб берилди.
Бухоро вилоятидаги ҳар бир тадбир шу каби мазмунли ва аҳоли учун фойдали тарзда уюштирилмоқда. Иштирокчиларга кўтаринки кайфият улашиш учун турли саҳналаштирилган чиқишлари, куй-қўшиқлар ижро этилмоқда.
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ