Маънавият фестивали Фарғонада: Тадбирлар қандай ўтмоқда?

Сақлаш
01:49 / 02.04.2023 1319 0

Фарғона вилояти Сўх туманидаги маънавий-маърифий тадбирлар “Соҳибкор” маҳалла фуқаролар йиғинида аҳоли билан мулоқотдан бошланди. Мазкур маҳалладаги 27-умумтаълим мактабида бўлиб ўтган Маънавият фестивалида янгиланаётган Конституциянинг мазмун-моҳияти хусусида маълумот берилди. Санъаткорлар томонидан куй-қўшиқлар ижро этишди.

 



Қўштепа туманида ҳам Маънавият фестивали кўтаринки кайфиятда бўлиб ўтди. Хусусан Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Минҳожиддин Мирзо, “Маърифат” тарғиботчилари жамияти аъзоси, фалсафа фанлари доктори, профессор Жамила Шермуҳаммедова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Дилфуза Раҳимова ва бошқалар тадбир доирасида Соҳибкор маҳалласидаги “Оилам бахти қувончим” оилавий болалар уйига ҳам ташриф буюрди.

 



Улар хонадон эгалари Сохибахон Аминова ва уларнинг қизлари Венера Тешабоева, Бахтигул Шерматова, Алина Захарова, Алина Василенко, Наврўзахон Исомиддиновалар билан ҳамсуҳбат бўлди. Чиройли суҳбат Дилфуза Раҳимованинг гўзал қўшиқларига уланиб кетди. Ҳамда қизларга меҳмонларнинг эсдалик совғалари топширилди.



Фарғона вилоят марказидаги тошлоқ бўлган 300 гектар майдонда экошаҳар-янги Фарғона барпо этилмоқда. Айниқса, 70 гектарда ташкил этилаётган “Янги Ўзбекистон боғи” кундан кунга чирой очмоқда.

 



“Маънавият фестивали” доирасида келган тарғибот гуруҳи аъзолари бу ерда бўлиб, ободонлаштириш ходимлари билан учрашди. Самимий мулоқотда уларнинг меҳнати эътироф этилди. Ободликка катта ҳисса қўшаётган бу инсонларга китоблар туҳфа қилинди.

 



Фарғона шаҳридаги “Мурувват уйи”ни чин маънода меҳр маскани деб аташ мумкин. Бу ерда 247 нафар ўғил-қиз тарбияланмоқда. Фестиваль меҳмонлари бу ерда бўлди, болаларнинг холидан хабар олди.

 



Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан болажонларга ўқув қуроллари жамланмаси топширилди.

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//