«Маънавият фестивали» Учқудуқ ва Нурота туманларидаги мактабларни қамраб олди

Сақлаш
23:52 / 01.04.2023 1488 0

«Маънавият фестивали» доирасида Учқудуқ туманидаги 5-сонли умумий ўрта таълим мактабида Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги Конституцияси тарғиботига бағишлаб «Халқчил Конституцияси билан халқчил давлат сари» шиори остида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

 

 

Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти девони шўба мудири Абдуҳалил Маврулов, «Маърифат» тарғиботчилар жамияти раиси Бахтиёр Ҳусанов ҳамда «Маърифат» тарғиботчилар жамияти аъзолари - фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори Мунира Каҳҳорова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Гулбаҳор Эрқулова ҳамда тумандаги ҳамкор ташкилот вакиллари иштирок этди.

 

 

Тадбирда сўзга чиққанлар томонидан мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳамда амалга оширилаётган сиёсий жараёнлар хусусида сўз юритди.

 

 

Шундан сўнг Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Гулбаҳор Эрқулова томонидан айтилган дилтортар куй-қўшиқлар ҳамда туман ёшлари томонидан ижро этилган шеър ва рақслар йиғилганларга юқори кайфият улашди.

 

 

Фестиваль доирасидаги навбатдаги тадбир Нурота туманидаги «Амир Темур» МФЙ аҳолиси билан ушбу маҳалла ҳудудида жойлашган 4-умумий ўрта таълим мактабининг фаоллар залида бўлиб ўтди.

 

Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти девони шўба мудири Абдуҳалил Маврулов, «Маърифат» тарғиботчилар жамияти аъзоси - Филология фанлари номзоди Олим Тошбоев, Психология фанлари доктори, доцент Феруза Акрамова, «Қибрай садоси» газетаси бош муҳаррири, Тошкент вилояти кенгаши депутати Гулнора Ахмедова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Абдулла Шомағрупов ҳамда туман мутасаддилари, ҳамкор ташкилот вакиллари иштирок этди.

 

 

Тадбир давомида янгиланаётган Конституциямиздаги ўзгаришлар, унда ўз ифодасини топган ҳуқуқий меъёрлар ва қадриятлар хусусида маълумотлар берилди.

 

 

Шунингдек, республикадан ташриф буюрган таниқли санъаткорлар томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар тадбирга кўтаринкилик улашди.

 

 

Кейинги манзил эса Нурота туманидаги 5-умумий ўрта таълим мактаби бўлди.

 

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти девони шўба мудири Абдуҳалил Маврулов, «Маърифат» тарғиботчилар жамияти аъзоси - Филология фанлари номзоди Олим Тошбоев, Психология фанлари доктори, доцент Феруза Акрамова ва бошқа таниқли шахслар иштирок этди.

 

Кўтаринки руҳда ўтказилган тадбир куй ва қўшиқларга уланиб, барчага юқори кайфият улашди.

 

 

Нурота туманидаги 10-сонли умумий ўрта таълим мактабида ҳам «Халқ Конституцияси билан халқчил давлат сари» шиори остида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

 

Мазкур тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти девони масъул ходими Отабек Бозоров, Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси депутати Козим Тожиев, Маърифат» тарғиботчилар жамияти аъзолари қатнашди.

 

Тадбир давомида Конституцияга киритилаётган янгиликлар тўғрисида, шунингдек, Референдум ўтказиш тартиби, унда иштирок этиш бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Тадбирда сўзга чиққанлар Конституцияга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар ҳар бир фуқаро учун имкониятлар эшигини очиши, инсон ҳуқуқ ва манфаатлари, қадр-қимматини янада юксалтириши ва ҳаётнинг барча соҳаларини либераллаштиришда муҳим омил бўлиши ҳамда янги даврни бошлаб бериши эътироф этилиб, киритилаётган янги нормалар хусусида маълумотлар берилди.

 

Шунингдек, мазкур тадбирлар давомида 97 ёшли иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Мавлон бобо Адизов ҳолидан хабар олинди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//