Адлия вазири 500 минг сўм пора олган шифокор 5 йилга, ўзлаштириш билан айбланган ҳоким 3 йилга қамалганига изоҳ берди

Сақлаш
00:23 / 30.03.2023 727 0

Ижтимоий тармоқларда 500 минг сўм пора олган шифокор 5 йилга қамалгани, аммо Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата қилиш) билан айбланган Асака туман собиқ ҳокими 3 йилу 1 ой озодликдан чеклаш жазоси тайинлангани кескин муҳокамаларга сабаб бўлган эди. Хўш, мазкур қарорлар қанчалар тўғри? Ижтимоий адолат бузилмаяптими? Мазкур саволларга Адлия вазири Акбар Тошқулов жавоб берди, дея хабар бермоқда oyina.uz мухбири Шаҳноза Тўрамуродова.



Вазирга кўра, жиноятларнинг классификацияси бўйича ҳар бир жиноятга нисбатан белгиланган санкциялар бор. Суд мазкур санкцияларга асосланиб ишлайди.

 

«Порахўрлик жинояти кичкина сумма бўлса ҳам бизда санкция жиҳатидан юқорироқ. Буни тўғри тушунишимиз керак. Масалан ўзлаштириш тўғрисидаги 167-моддага нисбатан 210-модда юқори. Пора 500 минг сўм бўладими, 1 минг сўм бўладими, 1 млн сўм бўладими, 100 минг сўм бўладими фарқ қилмайди. Тасаввур қилинг врач 100 минг сўм олиб келмасанг операция қилмайман, деди. Унинг оқибати юқори бўлади. Шунинг учун қонунларда шу каби юқорироқ жазо белгиланган. Поранинг жамиятга таъсири жуда катта. Шу нуқтаи-назардан ҳар битта моддани тўғри тушунишимиз керак», деди Акбар Тошқулов.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//