Давлат рамзларининг рақамли кўринишидан фойдаланишга оид стандартларни ишлаб чиқиш ва қонунчиликка ўзгартириш киритиш таклиф қилинмоқда

Сақлаш
23:03 / 18.11.2021 1231 0

Тошкент шаҳридаги Халқаро Вестминстер университетининг иқтисодиёт ва бизнес факультети ўқитувчиси Жавлон Жўраев давлат рамзларининг рақамли кўринишидан фойдаланишга оид қатъий стандартларни ишлаб чиқиб, қонунчиликка ўзгартириш киритишни таклиф қилмоқда.

 

«Бугунги ахборот технологиялари замони давлат рамзларининг рақамли кўринишидан фойдаланиш эҳтиёжини юзага келтирди. Уларнинг аниқ рақамли стандарти мавжуд эмаслиги эса ҳар хил вариантда қўлланилишига олиб келади. Давлат рамзларига бундай эътиборсиз муносабат қонунчиликка тегишли ўзгартиришлар киритишни талаб қилади.

 

Қуйида келтирилган турли манбаларда давлат байроғини тасвирлаш учун ҳар хил рангларда фойдаланилган:

Компьютер графикасида дизайнерлар байроқ рангларини белгилашда аниқ рақамли стандартларга таянишади. Бизники каби аниқ рақамли стандартга эга бўлмаган давлат байроқларига ранг танлашда улар бироз қийналишади ва тахминий ранглардан фойдаланишга мажбур бўлишади. Натижада давлат рамзларини белгилашда номутаносибликлар юзага келади. Бу муаммо электрон қурилмалар билан чекланмай, босма тасвирларни ҳам четлаб ўтмайди. Китоблар, реклама баннерлари, махсус кийимларда давлат байроғи турлича кўринишда бўлиб қолиши мумкин.

 

Ривожланган мамлакатларга назар ташласак, байроқ рангларига аниқ стандартлар белгиланганини кўришимиз мумкин. Масалан, Германия Федератив Республикасида», дея ёзмоқда Жавлон Жўраев.

Шунингдек, байроқ ҳар хил қоғозга, матога босиб чиқарилганда қандай кўринишга эга бўлишини ҳисобга олиб, ҳар хил ранг тизимлари (Hex, RGB, CMYK, Pantone, RAL)да аниқ ранг кодлари белгилаб қўйилиши кераклиги таклиф қилинмоқда. Шундагина юқоридаги хилма-хилликларнинг олдини олиш мумкин.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//