Жамият
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 23 март куни бўлиб ўтган йиғилишда қишлоқ хўжалигини техника билан таъминлаш масаласини муҳокама қилди.
Давлат раҳбари бугунги кунда кластерлар, фермер ва деҳқонлар томонидан умумий қиймати 2,6 триллион сўмлик салкам 11 мингта техника ва агрегатларга талаб шаклланганини таъкидлади.
Шу боис 1 апрелдан маҳаллий ишлаб чиқарилган барча техникалар хариди учун 15 фоиз субсидия бериладиган бўлди (ҳозир имтиёз фақат Чирчиқ қишлоқ хўжалиги техникаси кластерида ишлаб чиқариладиган техникага берилади). Импорт қилинган техникалар уч йил муддатга божхона божи ва утилизация йиғимидан озод қилинади, улар бўйича қўшилган қиймат солиғини 9 ойга кечиктириб тўлашга рухсат берилади (ҳозир имтиёз фақат пахтачилик ва чорвачилик учун мўлжалланган техникалар учун кўзда тутилган).
Техника хариди учун 10 йил муддатга 10 фоизлик кредитлар ажратилади. Мутасаддиларга буни молиялаштириш бўйича топшириқ берилди.
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигига кўп импорт бўлаётган 25 турдаги озиқ-овқат маҳсулотларини Ўзбекистонда ишлаб чиқариш бўйича лойиҳаларни кўпайтириш вазифаси қўйилди. Иқтисодий воситаларни қўллаб, деҳқонлар ва тадбиркорларга қулай шароитлар яратиш юзасидан кўрсатмалар берилди.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Илм-фан
77830
Жамият
56762
Жамият
55995
Жамият
51052
Жамият
//
Изоҳ йўқ