Жамият
Қашқадарё вилояти Миришкор туманида янги Маънавият ва маърифат маскани биноси фойдаланишга топширилди.
Масканнинг тантанали очилиш маросимида Республика Маънавият ва маърифат маркази Қашқадарё вилояти бўлими раҳбари Лола Саодатова, туман ҳокими Шерали Санаев, кенг жамоатчилик, нуронийлар, ёшлар, ОАВ вакиллари иштирок этди.
.jpg)
.jpg)
«Айни вақтга қадар вилоятимизда 7 та Маънавият ва маърифат маскани фойдаланишга топширилди. Жорий йилда яна 8 та ҳудудда шундай масканлар барпо этилиши режалаштирилган», — дейди Лола Саодатова.
Туман марказида қад ростлаган ушбу масканда маънавий-маърифий тадбирлар, турли танловлар, ижодий учрашувлар, китоб тақдимотларини юқори савияда ўтказиш имкони мавжуд. Шунингдек, жаҳон ва ўзбек адабиётининг сара намуналари жамланган кутубхона ҳам фойдаланишга топширилган. Хизмат хоналари замонавий жиҳозлар, компьютерлар билан таъминланган.
.jpg)
.jpg)
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Илм-фан
77830
Жамият
56762
Жамият
55995
Жамият
51052
Жамият
//
Изоҳ йўқ