Жоан Роулинг “Гарри Поттер” фильмининг 20 йиллик тантанасига чақирилмайди

Сақлаш
15:21 / 18.11.2021 1289 0

Гарри Поттер фильми катта экранларга чиққанига 20 йил тўлди. Шу муносабат билан унинг юбилейига катта тайёргарлик кўрилмоқда. Бу ҳақда  “The Hollywood Reporter”  нашри хабар қилди.

 

Маълум бўлишича, ташкилотчилар асар муаллифи, британ адибаси Жоан Роулингни тантанага чақирмоқчи эмас. Бунга ёзувчининг трансфобияда айблашлари сабаб деб кўрсатилмоқда.

 

Ўтган йили Роулинг Твиттер саҳифасида трансгендер масаласи бўйича ўз фикрлари билан ўртоқлашганди. У COVID-19 пандемияси жинсини ўзгартирувчи одамларга сабоқ бўлиши кераклигига шаъма қилган. Афсуски, ижтимоий тармоқ фойдалувчилари уни трансгендерликни таҳқирлашда айблади.  

 

Гарри Поттер ҳақдаги махсус фильм 2022 йилнинг 1 январида намойиш этилади. Унда картинанинг асосий қаҳрамонлари: Дэниел Рэдклифф, Руперт Гринт, Эмма Уотсон ҳамда режиссёр Крис Коламбус иштирок этади. Сўнг улар билан суҳбат ва интерьюлар ўтказилади. Тантанада митти сеҳргарнинг яратувчиси Роулинг қатнашмайди.

 

Жоан Роулинг 2019 йилда энг кўп қалам ҳақи оладиган ёзувчилар рейтингида биринчи ўринни олганди. Мутахассислар унинг даромадини 92 миллион долларга баҳолашган.

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//