Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳарорат кўтарилади

Сақлаш
17:12 / 24.03.2023 726 0

Ўзгидромет хизмати агентлиги 24−26 март кунлари кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

 

24 март куни Ўзбекистон ҳудуди бўйича ҳаво асосан кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Жанубда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда шамол 15−18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳаво ҳарорати +20, +23 даража бўлади.

 

Шанба ва якшанба кунлари республика ҳудуди бўйича қуруқ ва илиқ об-ҳаво сақланиб туради. Кундузги ҳаво ҳарорати кўтарилади ва +23, +25 даражани, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда +27, +29 даражани ташкил этади.

 

Республиканинг тоғли ҳудудларида 24−26 март кунлари баъзи жойларда ёмғир ёғиши, баланд тоғларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин.

 

Пойтахтда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, кучсиз шамол эсади. Ҳарорат кечаси +8, +10 даража, кундузи +22, +25 даража бўлади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//