Жамият
Тошкентда иссиқлик тармоқларини синовдан ўтказилиши муносабати билан 27 мартдан 5 апрелга қадар иссиқ сув таъминотида бир кунлик узилишлар кузатилади. Бу ҳақда Веолиа Энергй Ташкент компанияси хабар қилди.
«Иссиқлик тармоқларидаги нуқсонларни аниқлаш ва кейинги иситиш мавсуми бошланишидан олдин уларни бартараф этиш учун иссиқлик тармоқларини мўлжалланган ҳарорат бўйича синовдан ўтказиш керак», — дейилади хабарда.
Авваллари пойтахтда иссиқ сув баҳор ва кузда беш кундан ўчирилар эди.
Синовлар давомида иссиқлик тармоқлари қувурларининг шикастланиши ва иссиқ сув йўллар ва йўлакларга чиқиши мумкин. Ҳайдовчилар, пиёдалар ҳамда маъмурий ва турар-жой биноларида яшовчи фуқаролардан эътиборли ва эҳтиёт бўлишлари сўралди.
Носозликлар аниқланса, (78) 129−01−85 телефон рақами орқали маълум қилиш мумкин.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Илм-фан
77830
Жамият
56762
Жамият
55995
Жамият
51052
Жамият
//
Изоҳ йўқ