Жамият
Ўзбекистонда яқин кунларда яна зилзила содир бўлиши ҳақида турли хабарлар тарқалмоқда. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати мазкур хабарлар юзасидан маълумот берди.
Хабарга кўра, бугунги кунда дунёнинг ҳеч бир давлатида зилзила содир бўладиган сана ва ҳатто тахминий вақтни башорат қила оладиган технологиялар мавжуд эмас. Ўзбекистон сейсмик фаол зонада жойлашгани сабабли баъзида ер силкинишлари содир бўлади. Вазирлик бундай ҳолатлар ҳар доим бўлганини таъкидлаган.
“Ҳурматли юртдошлар, шу кунларда ижтимоий тармоқларда яқин кунларда зилзила содир бўлиши мумкинлиги ҳақида сохта хабарлар тарқалмоқда. Шу муносабат билан, сизларни бундай ёлғон хабарларга ишонмасликка чақирамиз. Яна бир бор таъкидлаймизки, бугунги кунда дунёнинг ҳеч бир давлатида зилзила содир бўладиган сана ва ҳатто тахминий вақтни башорат қила оладиган технологиялар мавжуд эмас. Ўзбекистон сейсмик фаол зонада жойлашгани сабабли баъзида ер силкинишлари содир бўлади. Ҳар доим шундай бўлган”, дейилади вазирлик хабарида.
Жамият
Сиёсат
Илм-фан
Жаҳон
Сиёсат
Сиёсат
77603
Жамият
56653
Жамият
55855
Жамият
50917
Жамият
//
Изоҳ йўқ