Маданият
30–31 март кунлари «Очиқ эшиклар куни-2» номли ижодий-тажриба кўргазмаси бўлиб ўтади. Унда тасвирий санъат вакилларининг ижод намуналари билан танишиш мумкин бўлади.
Унда Ҳикмат Жалилов, Раҳимжон Ризамуҳаммедов, Любов Тиора, Бахтиёр Ўроқов, Улуғбек Ниғматов, Анвар Бобоқулов, Эркин Бозоров каби рассомлар ўз картиналари билан иштирок этади. Кўргазма рассомларнинг устахонасида бўлиб ўтади.
Лойиҳа куратори Самандар Эгамбердиевнинг таъкидлашича, ташриф буюрувчилар икки кун давомида рассом устахонасидаги ижодий муҳит, рассомнинг ҳаёт тарзи, картиналарнинг яратилиш тарихи, унинг ўй-хаёллари, кечинмалари билан танишиш имкониятига эга бўлади.
«Шу билан бирга рассомлар билан суҳбатлар, интервьюлар ва мастер-класс ташкил этилади. Ташриф буюрувчилар учун расм чизиш имконияти ҳам яратилади. Сизга маъқул келган картинани сотиб олишингиз ҳам мумкин. 31 март санасида эса ҳар бир рассом устахонасида мастер-класс ўтказади, яъни сиз картина яратилишининг жонли гувоҳига айланасиз», – дейди Самандар Эгамбердиев.
Кўргазма бўлиб ўтадиган манзил: Мирзо Улуғбек тумани Мусаввирлар кўчаси 4-уй.
.jpg)
Илм-фан
Маданият
Сиёсат
Жаҳон
Жамият
Жамият
77370
Жамият
56500
Жамият
55699
Жамият
50749
Жамият
//
Изоҳ йўқ