Жамият
Таъмирлаш ишлари сабабли Тошкент шаҳрининг Юнусобод ва Олмазор туманларининг баъзи ҳудудларида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилди.
Энергетика вазирлигининг маълум қилишича, Юнусобод тумани, Ҳамкаробод кўчаси ҳудудидаги ер усти ўрта босимли газ қувурига газ ҳисоблагич ўрнатиш ишлари режалаштирилган. Шу сабабли 23 март куни соат 11:00 дан 17:30 га қадар Тикланиш МФЙ, Ҳамкаробод кўчасидаги 400 та ерли хонадон ва 34 та улгуржи истеъмолчиларда табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилди.
Шунингдек, Олмазор тумани, Қизғалдоқ ва Бунёдкор МФЙ ҳудудидаги газ қувурига ҳисоблагич ўрнатилиши сабабли соат 11:00 дан 17:30 га қадар қуйидаги истеъмолчиларда табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилди.
Таъмирлаш ишлари якунлангач, табиий газ таъминоти қайта тикланиши қўшимча қилинган.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Илм-фан
77830
Жамият
56762
Жамият
55995
Жамият
51052
Жамият
//
Изоҳ йўқ