Жамият
LOT Polish Airlines авиакомпанияси Польшадан Ўзбекистонга учишни бошлади. Бу ҳақда Uzbekistan Airports ахборот хизмати хабар берди.
Хабарга кўра, 21 март куни маҳаллий вақт билан соат 18:03 да Полшанинг LOT Polish Airlines авиакомпаниясининг самолёти Тошкент халқаро аэропортига қўнди ва янги Варшава—Тошкент—Варшава йўловчи йўналишини очди.
Boeing 787 Dreamliner анъанага кўра сув аркаси билан тантанали равишда қарши олинди. Экипаж ва йўловчиларни карнай ва сурнай садолари остида Uzbekistan Airports компанияси раҳбарияти, Полшанинг Ўзбекистондаги элчиси, Туризм ва Транспорт вазирликлари вакиллари, шунингдек, Flyinʼup компанияси раҳбарияти гуллар билан кутиб олди.
Қайд этилишича, июнь ойининг ўрталарига қадар ҳар 10 кунда бир марта чартер асосида парвозлар амалга оширилади. Қишки жадвалга ўтиш муносабати билан авиакомпания Варшава—Тошкент—Варшава йўналиши бўйича мунтазам қатновларга ўтишга умид қилмоқда.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Илм-фан
77830
Жамият
56762
Жамият
55995
Жамият
51052
Жамият
//
Изоҳ йўқ