Ўзбекистонда аҳоли кўпроқ қайси ижтимоий тармоқдан ахборот олиши маълум бўлди

Сақлаш
21:39 / 17.03.2023 2726 0

Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институти томонидан интернет фойдаланувчилари ўртасида «Сиз кўпроқ интернетнинг қайси йўналишидан ахборот оласиз?» номли сўровнома ўтказилди.

 

Сўровномада 11 минг 200 киши қатнашган. Сўровномада қатнашганларнинг 81 фоизи Telegram, 8 фоизи Google, 6 фоизи Facebook, 4 фоизи эса Instagram дея жавоб берган. Иштирок этганларнинг 25 фоизи 31-36 ёш орасидагилар, 23 фоизи 37-45, 18 фоизи 25-30, 14 фоизи 46-55, 13 фоизи эса 18-24 ёш оралиғидаги кишиларни ташкил этган.

 

Шунингдек, «Сиз ҳар куни янгиликларни асосан қайси манбадан оласиз?» номли сўровнома ҳам ташкил этилди. Унда 22 минг 500 киши қатнашиб, шундан 82 фоизи асосий янгиликларни интернетдан олиши маълум бўлган. 13 фоиз фойдаланувчи асосий ахборотни телевидениедан олса, газетадан ахборот олувчилар 2 фоизни ташкил қилган.

 

Қайд этиш лозимки, сўровномалар натижасига унинг айнан интернетда ва Телеграмʼда ўтказилгани ҳам таъсир этмай қолмаган.

 

«Бугун замоннинг умумий манзараси гаджетлар, компьютерлар, интернет дастурлари, сунъий интеллектлар билан намоён бўлмоқда. Шу боис аҳоли билан ишлашда анъанавий мулоқотлар билан чекланиб қолмасдан, рақамли технологияларга ҳам алоҳида эътибор бериш давр талабидир», – дейди Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институти илмий ходими Камолиддин Тўраев.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//