Андижонда 1 млрд сўм қийматдаги «свет»дан ноқонуний фойдаланганларга жиноят иши қўзғатилди

Сақлаш
20:32 / 17.03.2023 2892 0

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент томонидан электр тармоқларига ноқонуний уланиш ҳолатлари фош этилмоқда.

 

Жумладан, Андижон шаҳрида «Ҳ.б.» оилавий корхонаси масъул шахслари қандолатчилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш цехини ҳеч қандай ҳужжатларсиз умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўзбошимчалик билан улаб, 981,5 минг кВт/с электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган.

 

Шунингдек, бошқа ҳолатда фуқаролар И.К., Б.Г. ва бошқалар тикувчилик ва қандолатчилик цехларини умумий фойдаланишдаги электр тармоқларига ўзбошимчалик билан улаб, 681,9 минг кВт/с электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани аниқланган.

 

Шаҳрихонда «А.Э.» МЧЖ раҳбари Л.А. «Қўрғонча» МФЙдаги резина буюмлар ишлаб чиқариш цехини ҳеч қандай ҳужжатларсиз умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўзбошимчалик билан улаб, 825,2 минг кВт/с электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган.

 

Хўжаобод туманида эса фуқаро Ш.А. «Бешқовоқ» МФЙдаги бильярд ўйингоҳини ҳеч қандай ҳужжатларсиз умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўзбошимчалик билан улаб, 164,8 минг кВт/с электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани аниқланган.

 

Қайд этилишича, ушбу қонунбузилиш ҳолатлари оқибатида, давлат ва жамият манфаатларига қарийб 1 млрд сўм зарар етказилган.

 

Маълум қилинишича, мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//