Жамият
Ижтимоий тармоқларда умумий овқатланиш шохобчасида йигит кекса ёшдаги инсонни масхара қилиб, унинг устидан кулгани акс этган видео тарқалди. Мазкур ҳолат Самарқандда содир бўлган. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, воқеа жорий йилнинг 11 март куни содир бўлган. Видео ижтимоий тармоқларда тарқалганидан сўнг йигит ушланиб, унга нисбатан тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилган.
«11 март куни ишхонамизга ҳар кун келадиган амаки билан ҳазиллашдим ва ижтимоий тармоқларга тарқатдим. Қилган ишимдан пушаймонман. Бошқа қайтарилмайди. Амакидан ва бутун халқдан кечирим сўрайман», — дейди айбига иқрор бўлган йигит.
Шунингдек, ҳолат ота-оналар иштирокида муҳокама қилингани қўшимча қилинган.
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ