Жамият
2022 йилдан бошлаб Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва бошқа халқаро ташкилотлар ҳамкорликда «Ўзаро ҳамкорлик орқали Қирғизистон ва Ўзбекистоннинг чегараолди ҳудудларини ривожлантириш» БМТ қўшма лойиҳасини биргаликда амалга оширишни бошлади. Лойиҳанинг бошланғич нуқтасида чегараолди ҳудудларда иқтисодий имкониятларни ошириш мақсадида ўзаро ёрдам гуруҳлари тузилди.
Бугунги кунга қадар лойиҳа доирасида жами 32 ўзаро ёрдам гуруҳлари ташкил қилиниб, жорий йилда ҳам ушбу гуруҳлар қўллаб-қувватланади. Хусусан, 2023 йил март – сентябрь ойларида Иқтисодий салоҳиятни ошириш дастури доирасида гуруҳ аъзоларининг тадбиркорлик кўникмаларини ошириш ва асбоб-ускуна билан таъминлаш кўзда тутилган.
Бу сафар асбоб-ускуна билан қўллаб-қувватланадиган энг сара бизнес ташаббусларни танлаб олиш учун Наманган ва Андижон шаҳарларида махсус тадбир ўтказилди. Тадбирда ўзаро ёрдам гуруҳларининг етакчилари ўз гуруҳларининг бизнес режаларини ҳакамлар ҳайъатига тақдим қилди ва энг сара бизнес ташаббуслар лойиҳа томонидан тақдирланди.
«Ўзаро ҳамкорлик орқали Қирғизистон ва Ўзбекистоннинг чегараолди ҳудудларини ривожлантириш» қўшма лойиҳаси БМТнинг Тинчлик ўрнатиш жамғармаси томонидан молиялаштирилаётган бўлиб, БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (FAO) ва БМТнинг Аҳолишунослик бўйича жамғармаси (UNFPA) томонидан биргаликда амалга оширилмоқда.
Қўшма лойиҳа Ўзбекистоннинг Андижон ва Наманган вилоятлари, Қирғизистоннинг Ўш ва Жалолобод вилоятларининг чегараолди қишлоқларида амалга оширилаётган бўлиб, чегараорти экологик ва ижтимоий-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган. Мазкур ишларни амалга оширишда аёллар ва ёшларнинг имкониятларини кенгайтириш асосий йўналишлардан бири сифатида белгиланган.
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ