Жамият
23 январь куни Dili.me номи билан танилган вайнер Ў.Д. шериклари билан жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан фуқаро П.А.ни уриб тан жароҳати етказишган.
Бош прокуратурага кўра, мазкур ҳолат юзасидан Яшнобод туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 277-моддаси (Безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган.
«Жиноят иши бўйича гумонланувчи бир неча маротаба чақиртирилишига қарамасдан терговга келишдан бўйин товлаб келган. Шу сабабли унга нисбатан қидирув эълон қилинган», — дейилади Бош прокуратура хабарида
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида Ў.Д. 10 март куни ушланиб, терговга жалб қилинган.
Ҳозирда Яшнобод туман ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани қўшимча қилинган.
Илм-фан
Жамият
Маданият
Илм-фан
Жамият
Жамият
77534
Жамият
56609
Жамият
55809
Жамият
50876
Жамият
//
Изоҳ йўқ