Жамият
14 март куни соат 15:15 атрофида Тошкент вилояти Чиноз бекатидаги поезднинг юк вагони устига чиқиб олган икки болани ток урди, дея хабар бермоқда «Ўзтемирйўловчи» компанияси матбуот хизмати.
Хавфли ҳаракатлар оқибатида болалар — 2013 йилда туғилган М.И. ва 2012 йилда туғилган Б.Б. контакт тармоғининг электр таъминоти кучланишида тан жароҳатлар олган. Иккала бола ҳам зудлик билан касалхонага бири 20 фоиз, иккинчиси 80 фоиз тана куйиши билан ётқизилган.
«Ушбу бахтсиз ҳодисада болалар машҳур ижтимоий тармоқлар учун видеога тушиш ва кўпроқ „лайк“ олишни мақсад қилганлар», — дейилади хабарда.
Компания ота-оналардан фарзандлари билан қатор хавфсизлик мавзуларида тез-тез суҳбат қуришларини, улар билан темир йўл линиялари яқинида ҳаракатланиш ва улардан отиш қоидалари ҳақида тушунтириш суҳбатлари олиб боришларини сўради.
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Сиёсат
Жамият
77692
Жамият
56695
Жамият
55916
Жамият
50967
Жамият
//
Изоҳ йўқ