Жамият
2023 йил 1 апрелдан Тошкент метрополитенининг тўлиқ фаолият кўрсатиши вақти давомида пенсия олувчиларга бепул хизмат кўрсатилади, деб хабар бермоқда ЎзА.
Бу бўйича президентнинг 15 март куни тегишли қарори қабул қилинди. Бунда Тошкент метрополитенининг мазкур бандда кўрсатилган хизматларни кўрсатиш эвазига олинмай қолган даромадлари давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб борилади.
Эслатиб ўтамиз, 2017 йил 15 мартдан 10:00—16:00 оралиғида пенсионерлар метрополитендан бепул фойдаланишлари мумкин бўлганди. Бунинг учун пенсия гувоҳномасининг кўрсатилиши кифоя экани қайд этилган.
Ўша вақтда пенсионерлар учун кўрсатиб ўтилган вақт давомида метрополитендан бепул фойдаланишни жорий этиш тўғрисидаги режалар ҳақида Шавкат Мирзиёев ўз сайловолди дастурларидан бирида тўхталиб ўтган.
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Сиёсат
Жамият
77692
Жамият
56695
Жамият
55916
Жамият
50967
Жамият
//
Изоҳ йўқ