Жамият
Аксил коррупция агентлиги давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда маҳаллий ҳокимиятларнинг коррупцияга қарши курашиш самарадорлиги рейтингини эълон қилди.
Рейтингга кўра, 62 та давлат ташкилотининг коррупцияга қарши курашиш самарадорлиги 0 баллдан 100 баллгача баҳоланиб, 12 та ташкилот фаолияти “яхши” (81–100 балл), 30 та ташкилот “қониқарли” (55–80 балл) ва 20 та ташкилот “қониқарсиз” (55 баллдан паст) тоифаларга ажратилган.
Раҳбарнинг коррупцияга қарши курашиш бўйича шахсий ташаббуси етарли эмаслиги, жавобгарлик механизмининг белгиланмаганлиги ҳамда самарали коррупцияга қарши курашиш тизимини жорий этиш бўйича эътибор қаратилмаганлиги ташкилотлар фаолияти қониқарсиз баҳоланишига сабаб бўлган.
Жумладан, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги (11 балл), Сув хўжалиги вазирлиги (13 балл), Андижон вилояти ҳокимлиги (18 балл) ҳамда Энергетика вазирлигида (21 балл) коррупцияга қарши ички назорат тизими самарасиз ташкил этилган.
12 та давлат ташкилотининг коррупцияга қарши курашиш фаолияти самарадорлиги “яхши” деб баҳоланди. Мазкур ташкилотлар томонидан коррупцияга қарши курашиш бўйича белгиланган чоралар тизимли равишда амалга оширилган.
Божхона қўмитасида (87 балл) сунъий интеллект ёрдамида ходимларнинг фаолиятини баҳолаш ҳамда коррупция хавфи юқори бўлганлар шахси ҳақида “ахборот портрети”ни онлайн шакллантириш тизими йўлга қўйилган. Солиқ қўмитасининг (93 балл) барча таркибий ҳудудларида ички назорат тузилмалари фаолияти йўлга қўйилган. Яхши натижа қайд этган тижорат банкларида коррупциявий хавф-хатарларни аниқлаш ҳамда камайтиришнинг самарали механизми ташкил этилган.
“Рейтинг баҳолаш тизими коррупцияга қарши курашиш соҳасида белгиланган вазифаларни самарали мониторинг қилиш билан бирга, соҳада соғлом рақобат муҳитини кучайтириш ҳамда ташкилот раҳбарларининг масъулиятини янада ошириш имконини берди”, – дейилади хабарда.
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ