Жамият
Саида Мирзиёеванинг ёзишича, бугун АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Жонатан Хеник билан учрашув бўлиб ўтган.
“Учрашувда кўплаб лойиҳалар юзасидан фикр алмашдик. Хусусан, Google (YouTube) компанияси билан ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш ва бу орқали ахборот соҳасига оид айрим муаммоларни биргаликда ҳал этиш масалаларини муҳокама қилдик.
Кўплаб блогерларимиздан YouTube монетизациясининг чекланиши юзасидан мурожаатлар келиб тушган эди. Шу боис учрашувда элчи жаноблари билан ушбу компания вакиллари билан учрашув ташкил этиш ва вазиятни ўрганиш бўйича келишиб олдик”, дейилади хабарда.
Таъкидлаш жоизки, YouTube монетизациясидаги чекловнинг олиб ташланиши Ўзбекистонда интернет реклама бозори ривожланишига катта имконият яратади.
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ