Uzbekistan Airways ёшлар учун маҳаллий қатновларга 21 фоизлик чегирма эълон қилди

Сақлаш
20:25 / 14.03.2023 1128 0

Uzbekistan Airways Ёшлар туризми ҳафталиги ўтказилиши муносабати билан 23−31 март кунлари маҳаллий йўналишлардаги авиақатновларга 21 фоизлик чегирма эълон қилди.

 

Чегирма 12 ёшдан 30 ёшгача бўлган мактаб ўқувчилари, талабалар ва ёшлар учун эконом класс тарифларига амал қилади. Авиачипта қайтарилганда, қайта бронлаштирилганда ёки қайта расмийлаштирилганда тарифга тақдим этилган чегирма авиачиптани қайтариш ва қайта бронлаштириш учун ундириладиган йиғимларга нисбатан қўлланилмайди.

 

Қисман фойдаланилган авиачипта пулини чегирма тугагандан кейинги кунда қайтармоқчи бўлган йўловчи чегирма амал қилган кунда сотиб олган миқдорда қайтариб олади. Тўлиқ фойдаланилмаган ёки қисман фойдаланилган авиачипталарни қайта расмийлаштирганда, агар жўнаш саналаридан бири чегирма тугаган вақтдан кейинга тўғри келмаса, тўлиқ тариф даражасига чегирмалар қўлланилмайди.

 

Чегирмали авиачипталарни расмийлаштириш учун фақатгина Uzbekistan Airways Sales ёки унинг агентларига мурожаат қилиш керак бўлади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//