Маданият
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир, ёзувчи ва драматург Менглибой Муродов вафот этди.
Менглибой Муродов 1942 йилнинг 15 майида Навоий вилояти Конимех туманидаги Шодибек қишлоғида зиёли оиласида таваллуд топган. Бухоро давлат педагогика институтида (1961–1966) таҳсил олган.
Менглибой Муродовнинг «Меҳр» номли биринчи шеърий китоби 1966 йилда нашр этилди. Шундан сўнг у «Хосиятли кун» (2001), «Дийдор» (2002), «Юрагимда борин айтдим» (2005) номли шеърий тўпламлар, «Гуноҳ» (2008), «Савоб» (2011) номли романлар, «Менинг бола қалбим» (2009) қиссаси, ҳамда «Кўнгилдаги қўшиқлар» (2012), «Умидли дунё» (2022) китобларини ёзган.
Адибнинг «Гуноҳ» романи республикамиз мустақиллигининг 17 йиллигида ўтказилган «Энг улуғ, энг азиз» кўрик-танловида фахрли 3-ўринни олган.
Oyina.uz таҳририяти Менглибой Муродовнинг вафоти муносабати билан унинг оиласи ва яқинларига ҳамдардлик билдиради.
Жамият
Жамият
Жамият
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
77474
Жамият
56574
Жамият
55761
Жамият
50829
Жамият
//
Изоҳ йўқ