Коронавирус пандемияси қачон якунланиши кутилаётгани айтилди

Сақлаш
17:50 / 14.03.2023 1373 0

Жорий йил COVID-19 пандемияси якунланиши кутилмоқда. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Тедрос Гебреесус маълум қилди.

 

Унинг фикрига кўра, ҳозир дунёда эпидемиологик вазият нисбатан барқарор. Сўнгги ҳафталарда касалланиш ва ўлим кўрсаткичлари пандемия бошланган илк кунларга нисбатан сезиларли даражада кам.

 

«2023 йилнинг қайсидир нуқтасида биз COVID-19 пандемиясини бекор қилишимизга ишончим комил, — дейди Гебреесус.

 

Шунга қарамай, ҳали хотиржамликка берилишга бироз эрта. Мутахассислар хулосасига кўра, келгусида коронавируснинг янги мутациялари пайдо бўлиб, пандемиянинг янги тўлқинини авж олмаслигига кафолат йўқ.

 

«Шу боис барча аҳоли қатлами, айниқса, хавф гуруҳига мансуб кишилар тўлиқ босқичда ва бустер дозада эмланишлари керак. Бу жамоавий иммунитетни кучайтириш орқали касалликни тўлақонли жиловлашда муҳим», — дейилади Ўзбекистон ССВ томонидан эълон қилинган хабарда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//