Ҳафта давомида қандай об-ҳаво бўлади?

Сақлаш
17:15 / 13.03.2023 865 0

Ўзгидромет ҳафта давомида республика ҳудуди бўйича асосан кам булутли, қуруқ об-ҳаво бўлишини маълум қилди.

 

Бугун, 13 март санасида кундузи ҳаво исий бошлайди ва ҳафтанинг ўртасига келиб, кундузги ҳаво ҳарорати +22-25 га етади, жанубда баъзи жойларда +26-28 гача бўлади.

 

Ҳафтанинг иккинчи ярмида Қозоғистон бўйича ўтаётган антитциклон республика ҳудуди бўйича кундузги ҳаво ҳароратини +18-20 гача бироз пасайтиради.

 

15—16 март кунлари республикамизнинг шимолий ва чўл ҳудудларида шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда. 13—15 мартда республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор.

 

Пойтахтда бугун кундузи ва ҳафта охиригача ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқий йўналишда ўртача тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати асосан +18-22 илиқ бўлади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//