Ўзбекистонда Ҳамширалар академияси ташкил этилади

Сақлаш
14:45 / 13.03.2023 878 0

Ўрта тиббиёт ходимларини тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш мақсадида Туркиянинг Соғлик билимлари университети билан ҳамкорликда Тошкентда Ҳамширалар академияси ташкил этилади.

 

ЎзАга кўра, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигида университет ректори Жавдат Эрдол билан ўтган мулоқот чоғида бу бўйича келишувга эришилган.

 

Янги ўқув йилидан ўз фаолиятини бошлайдиган академияда ҳамшираларни тайёрлаш 4 йиллик ўқув дастури асосида Соғлик билимлари университети профессор-ўқитувчилари томонидан халқаро таълим стандартлари асосида амалга оширилади. Унга кўра, таълимнинг икки йили Ўзбекистонда ва икки йили Туркияда олиб борилади.

 

Шунингдек, мамлакат тиббиёт тизими учун раҳбар кадрларни тайёрлаш мақсадида бакалавриат босқичида «Тиббиёт менежменти» таълим йўналиши бўйича 4 йиллик қўшма дастур йўлга қўйилади. Бу лойиҳада ҳам талабалар икки йил Туркияда таҳсил олади.

 

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//