Ўзбекистон-Хитой вакцинаси 2- ва 3-дозаларининг қабул қилиниши кечиктирилгани организмга салбий таъсир кўрсатмайдими?

Сақлаш
05:44 / 11.08.2021 952 0


     Юртимиз аҳолисининг катта қисми Ўзбекистон-Хитой ҳамкорлигида яратилган ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси билан эмлангани сабабли мазкур вакцинанинг 2- ва 3-дозаларини олишнинг кечиктирилиши аҳоли орасида кўплаб савол туғдираётгани сир эмас. Вакцина олганлар рўйхатини тартибга солиш мақсадида ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси кейинги дозларини қабул қилишнинг қисқа муддатли кечиктирилиши оммавий эмлаш жараёнига салбий таъсир қилмайди, дея хабар берди Инновацион ривожланиш вазирлиги.

     Вазирликнинг маълум қилишича, эмлашнинг қисқа муддатли кечиктирилиши 1- ёки 2-дозадан кейин вакцина туфайли организмда ҳосил бўладиган антитаналар миқдорига ёки бошқа кўрсаткичларга таъсир кўрсатмайди.

     Илмий-тадқиқотлар ҳамда кўп сонли аҳоли ўртасидаги оммавий эмлашнинг дастлабки натижаларига кўра Хитой Халқ Республикаси дори воситаларини назорат қилиш агентлиги (CDC) томонидан вакцинанинг 1-дозаси ва 2-дозаси ўртасидаги оралиқни 2 ойгача чўзишга, иккинчи ва учинчи дозалар оралиғини эса 3 ойгача чўзишга рухсат берилган ва Хитойда бу амалиёт жорий қилинган. Ҳозирда Хитойда мазкур ZF-UZ-VAC2001 вакцина билан 0, 2, 6 ой схемасида 140 миллион киши эмланган ва жараён давом этмоқда.

     ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси устида борилган тадқиқотлар иккинчи ва учинчи дозалар оралиғидаги вақтнинг узайиши кўпроқ антитаналарнинг ҳосил бўлиши ва у кўпроқ муддат давомида сақланиб қолишига замин яратишини тасдиқламоқда. Бу тўғридаги маълумотлар қуйидаги ҳаволадаги илмий мақолада келтирилган: www.biorxiv.org ZF-UZ-VAC-2001 вакцинасини ишлаб чиқарувчилар томонидан берилган маълумотларга кўра, иккинчи ва учинчи доза ўртасидаги вақт интервалини ошириш коронавируснинг турли штаммларига нисбатан нейтраллашувчи титрларининг ошишига олиб келади.

    Шунингдек, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати томонидан захирадаги ZF-UZ-VAC-2001 ўзбек-хитой вакцинасини фақат 1-доза билан эмлашга кўрсатма берилиши туфайли ижтимоий тармоқларда тарқалган «вакцинанинг аҳоли билмайдиган қандайдир ножоиз таъсири чиққани» тўғрисидаги тахминлар ёки «вакцина етишмас экан» деган миш-мишлар асоссиз эканини таъкидлаймиз.

    Агар вакцинанинг ножўя таъсири аниқланганида, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан аҳоли ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг 1-дозаси билан эмланишига рухсат берилмаган бўлар эди. Қолаверса, жорий йилнинг 5-6 август кунлари 2 млн.доза ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси юртимизга олиб келинди ва шу ойнинг ичида яна 2 млн доза олиб келинади. Ҳукумат томонидан Ўзбекистонда икки турдаги вакцинани, жумладан, ZF-UZ-VAC2001 вакцинасини ишлаб чиқариш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда ва август ойининг охирига қадар бу ишлар йўлга қўйилади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//