Маданият
Шавкат Мирзиёев 1 март куни «2023 йилги Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида»ги қарорни имзолади. Ҳужжат матни ЎзАда эълон қилинди.
Қарор Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан халқаро байрам деб эътироф этилган Наврўзнинг маънавий ҳаётдаги ўрни ва таъсирини инобатга олиб, ушбу айёмни миллий қадрият ва урф-одатларга уйғун тарзда, ҳар томонлама муносиб даражада нишонлаш мақсадида қабул қилинган.
Қарорда қайд этилишича, Маънавият ва маърифат маркази Ёзувчилар уюшмаси билан биргаликда бир ҳафта муддатда Тошкент шаҳрида Наврўз байрамига бағишлаб ўтказиладиган театрлаштирилган концерт томошасининг дастури ва сценарийсини ишлаб чиқади.
Мазкур концерт томошасини тажрибали ссенарист ва режиссёрлар, композитор ва бастакорлар, балетмейстерлар, саҳна рассомлари, истеъдодли ёш ижрочилар, фольклор санъати вакилларини жалб этган ҳолда юқори бадиий савияда тайёрлаш чоралари кўрилади.
Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларининг ҳам бир ҳафта муддатда Наврўз умумхалқ сайилларига ҳар томонлама муносиб тайёргарлик кўриши ва уларни юқори савияда ўтказиш бўйича ҳудудий чора-тадбирлар дастурларини ишлаб чиқиши кўзда тутилган.
Ўтказиладиган байрам тадбирлари билан боғлиқ харажатлар Тошкент шаҳрида – республика бюджети ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобидан тенг улушларда, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда – тегишли маҳаллий бюджетлар ҳамда жойлардаги ҳомийлик хайриялари ҳисобидан қопланади.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ