«Инсон қадрини юксалтиришда жамоатчилик фикри» китобининг тақдимоти ўтказилди

Сақлаш
16:36 / 27.02.2023 990 0

Республика Маънавият ва маърифат маркази Уйчи туман бўлинмасининг «Инсон қадри устувор давлат» лойиҳаси доирасида Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институти директори ўринбосари, юридик фанлар доктори Мунира Қаҳҳорованинг «Инсон қадрини юксалтиришда жамоатчилик фикри» номли услубий қўлланмаси тақдимоти бўлиб ўтди.

 

Тадбирда сўзга чиққанлар ушбу китоб кенг жамоатчиликка мўлжалланган бўлиб, айниқса, маънавий-маърифий ишларга масъул ходимлар ва ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчилар учун керакли манба эканини таъкидладилар.

 

– Мамлакатимизда маънавий-маърифй соҳани ривожлантиришга алоҳида аҳамият қаратилмоқда. Тарғибот-ташвиқот ишларининг мазмун-мундарижасини тубдан яхшилаш, тизимда фаолият кўрсатаётган ходимларнинг билим ва малакасини изчил ошириб бориш ҳақида гап кетганда услубий қўлланмаларга ниҳоятда эҳтиёж катталиги сезилади. Қўлимиздаги китоб эса ана шу бўшлиқни тўлдиришга маълум даражада ҳисса қўшишига ишонамиз, – деди Республика Маънавият ва маърифат маркази Наманган вилоят бўлими раҳбари Мусахон Аппақов.

 

Тақдимотда барча иштирокчиларга «Инсон қадрини юксалтиришда жамоатчилик фикри» номли услубий-қўлланма тарқатилди. Тадбир ташкилотчилари ҳамда фаоллар рағбатлантирилди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//