Bluetooth ва қулоқчиндан фойдаланиб машина бошқаришга рухсат берилиши мумкин

Сақлаш
22:57 / 16.11.2021 878 0

Жорий йил 16 ноябрь куни Сенатнинг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси мажлиси бўлиб ўтди.

 

Унда «Транспорт ва молия соҳаларидаги айрим ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун маъмурий жазолар либераллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Қонун дастлабки тарзда кўриб чиқилди.

 

Қонун лойиҳасига кўра, маъмурий ҳуқуқбузарликларнинг хавфлилик даражасидан келиб чиқиб, мақбуллаштириш мақсадида 5 та модда санкцияси миқдори қамайтирилмоқда.

 

Хусусан:

 

– транспорт воситалари эгалари томонидан суғурта полисини олмаганлик ёки муддати ўтган суғурта полиси ёки суғурта полисида назарда тутилмаган шахс автотранспорт воситасини бошқарганлиги,

 

– йўловчиларни лицензиясиз ташиш билан шуғулланганлиги,

 

– паспорт тизими қоидаларини бузганлиги,

 

– фуқаролар томонидан валюта қийматликларини ноқонуний олиш ёки ўтказиш учун жарима миқдори камайтирилмоқда.

 

Киритилаётган ушбу ўзгартиришлар билан машинани бошқариш вақтида ҳайдовчиларга “bluetooth”, қулоқчин ва бошқа қўлни банд қилмайдиган гарнитуралар фойдаланишга рухсат берилади.

 

Шу билан бирга, транспорт воситаси салонининг олд қисмига монитор ўрнатиш учун жавобгарлик ҳам бекор қилиш, транспорт воситалари ҳайдовчиларининг белгиланган ҳаракат тезлигини ошириб юборганда, қайд этган тезликдан соатига 5 километр айириб ташлаб ҳисоблаш жорий этилмоқда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//