Маданият
«Ўзбекконцерт» давлат муассасаси хонанда Каниза (Шаҳризода Аҳмедова) лицензия сўраб қилган мурожаатини рад этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги хабар берди.
«Сўнгги вақтларда хонанда Каниза(Шаҳризода Аҳмедова)нинг ижтимоий тармоқлар орқали концерт-томоша соҳасида артистнинг одоб-ахлоқ қоидаларига зид бўлган хатти-ҳаракатлар қилиши ҳамда томошабинларнинг ҳис-туйғуларини ҳақорат қилувчи, ахлоқсизлик ғояларини тарғиб қилувчи роликлар жойлаштираётганлиги мухлисларнинг ҳақли эътирозларига сабаб бўлмоқда.
Шу муносабат билан хонанданинг 2023 йил 17 февраль куни лицензия учун берилган аризаси Бадиий кенгашда белгиланган тартибда кўриб чиқилиб, «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси томонидан 2023 йил 23 февраль куни лицензия бериш рад этилди», дейди вазирлик.
Маълум қилинишича, хонандага мухлислар билан баҳс-мунозараларга чек қўйиш ҳамда эътирозларга сабаб бўлаётган видеороликларини ижтимоий тармоқларга жойлаштирмаслик, санъаткор одобига риоя қилиши юзасидан бир ой муҳлат берилган.
Агарда белгиланган муддат ичида ушбу камчиликлар бартараф этилмаса, унинг концерт-томоша фаолиятини амалга ошириш учун бериладиган лицензияси бутунлай тўхталиши маълум қилинади.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ