Маданият
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2022 йил 21—22 апрель кунлари Қашқадарё вилоятига ташрифи давомида Ўзбекистон қаҳрамони, шоир Абдулла Ориповнинг ибратли ҳаёти ва ижодий фаолияти ҳақида бадиий фильм суратга олиш ҳақида топшириқ берган эди. Мазкур топшириқ асосида Кинематография агентлиги томонидан «Абдулла Орипов» номли бадиий фильм суратга олинди.
Ушбу картинада адибнинг болалиги, ўсмирлик ва ёшлик даври, тақдир синовлари, ўй-кечинмалари ҳамда ҳаётининг сўнгги дамлари акс эттирилган.
Тасвирга олиш ишлари Қашқадарё, Жиззах, Тошкент ҳамда Америка Қўшма Штатларида бўлиб ўтди.
Маълумот учун, фильмнинг сценарий муаллифлари Минҳожиддин Мирзо, Муқаддас Усмонова ва Фурқат Усмоновлардир. Бош режиссёр Музаффархон Эркинов, бош оператор Равшан Мирзакамолов, бастакор Муинзода, бош рассомлар Қаҳрамон Маткаримов, Ўктам Исиргапов. Бадиий раҳбар Шуҳрат Ризаев, бош продюсер Фирдавс Абдухолиқов. Қудратилла Бурхонов, Гулчеҳра Жамилова, Шодмонқул Салом, Райҳон Асадова, Жасур Абдураҳмонов, Муҳаммадали Абдуқундузов каби актёрлар картинада бош ролларни ижро этишган.
Абдулла Орипов 2016 йилнинг 5 ноябрь куни 76 ёшида вафот этган. У Хюстондаги (АҚШ, Техас штати) шифохонада ҳаётдан кўз юмган.
Шоирнинг ҳаёти ва фаолияти давомида биринчи шеърлар тўплами «Митти юлдуз» 1965 йили чоп этилган. Кейин «Кўзларим йўлингда» (1967), «Онажон» (1969), «Руҳим» (1971), «Ўзбекистон», «Қасида» (1972), «Хотирот» (1974), «Юртим шамоли» (1974), «Ҳайрат» (1979), «Нажот қалъаси» (1981), «Йиллар армони» (1983) шеърий тўпламлари босилиб чиқди.
Абдулла Орипов «Жаннатга йўл» (1978), «Табиб ва ўлим» (1980), «Соҳибқирон», асарлари муаллифидир. 2000−2001 йилларда Абдулла Ориповнинг тўрт томлик «Танланган асарлар»и нашрдан чиқди.
Абдулла Орипов – Олий Кенгашнинг 1992 йил 10 декабрдаги 11-сессиясида қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси давлат мадҳияси муаллифи.
Шоир Дантенинг «Илоҳий комедия»си, Некрасов, Шевченко, Кулиев ва кўплаб муаллифларнинг асарларини ўзбек тилига таржима қилган.
Фильм трейлерини бу ерда кўриш мумкин.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ