Меҳнат вазирлиги: Ўзбекистонда ёшлар орасида ишсизлик даражаси 14,9 фоизни ташкил этади

Сақлаш
21:47 / 16.11.2021 801 0

2021 йилнинг январь-сентябрь ойларида ишсизлик даражаси 9,4 фоизни ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,7 фоизга, январь-июнь ойларига нисбатан 0,4 фоизга камайгани маълум қилинди. Бу ҳақида Меҳнат вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

 

Қайд этилишича, сентябрь ойида вазирлик томонидан ўтказилган навбатдаги ижтимоий сўров натижаларига кўра, ишга муҳтож бўлганларнинг умумий сони 1 413,7 минг кишини, ишсизлик даражаси иқтисодий фаол аҳоли орасида 9,4 фоизни ташкил этган.

 

16-30 ёшгача бўлганлар орасида ишсизлик даражаси 14,9 фоиз, аёллар орасида ишсизлик даражаси эса 12,8 фоиз экани аниқланди.

 

Иқтисодий нофаол аҳоли эса 4 300,0 минг кишини ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 0,6 фоизга ёки 26,3 минг кишига ортгани кузатилган.

 

2021 йилнинг январь-сентябрь ойларида туман (шаҳар) Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларига 842 минг нафар фуқаро иш топишга ёрдам сўраб мурожаат қилган.

 

Уларнинг 302 минг нафари иш билан таъминланиб, 203 минг банд бўлмаган аҳоли ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этилган ва уларнинг иш ҳақи учун 177 млрд.сўм маблағ тўланди, дейилади хабарда. Шунингдек, 93,5 минг нафар ишсизларга 81,9 млрд.сўм ишсизлик нафақаси тайинланиб, тўлаб берилган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//