Oyina.uz Ёзувчилар уюшмасида эътироф этилди

Сақлаш
16:47 / 23.02.2023 1020 0

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида Адабий танқид кенгаши фаолиятининг 2022 йил якунига бағишланган ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди. Унда академик тадқиқот типидаги, ҳозирги адабий жараёнга оид илмий-танқидий йўналишда фаолият юритаётган сайтлар ҳақида ҳам сўз борди. Хусусан, "oyina.uz" алоҳида эътироф этилди.



"Интернет нашрларида адабиётшунослик ва адабий танқидга оид мақолалар 2022 йилда ўтган йилларга нисбатан сезиларли даражада кўпайгани кузатилди. Илгари интернет нашрлари деганда, асосан "Khurshid Davron kutubxonasi", "uza.uz", "ijod.uz", "ziyo.uz" каби саноқли расмий сайтлар тилга олинган бўлса, бугун уларнинг қаторида "oyina.uz", "nodirabegim.uz" каби сайтлар пешқадамликка интилмоқда", деди Бекмурод Бойзоқов.



Йиғилишда, шунингдек, "oyina.uz" сайтида академик Наим Каримовнинг "Ҳамид Олимжон терговчига Усмон Носир ҳақида нималар деган эди?" мақоласи, Бекзод Сайфиевнинг "Элиф Шафақнинг "Ишққа оид 40 қоида"си нималарни тарғиб қилган?", Дилмурод Қуроновнинг "Тарих ва талқин масъулияти" каби кўплаб мақолалари эълон қилингани айтилди.



Йиғилиш давомида адабий нашрлардаги адабий-танқидий мақолалар бўйича Машҳура Шералиева маърузаси ҳам тингланди. У бугунги адабий жараёнда ёшларда тақриз ёзишда тажриба етишмаётганини таъкидлади. Бу муаммони ҳал этиш юзасидан талабалар ўртасида тақриз ёзиш танловини ўтказиш таклиф қилинди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//