Жамият
Ижтимоий тармоқларда эркак киши мактаб ўқувчисининг қўлидан ушлаб тортганлиги ва бола ундан қочиб кетганлиги акс этган видео тарқалди. Тошкент шаҳар ИИББ ҳолат юзасидан маълумот берди.
Қайд этилишича, 19 февраль куни тахминан соат 12:35 атрофида Яшнобод туманининг Авиасозлар-2 даҳасидаги 151-сонли умумий ўрта таълим мактабида номаълум шахс шу мактаб ўқувчиси — 2011 йилда туғилган М.О.ни тўхтатган.
Қўлидан ушлаб, шу мактабда ўқиш-ўқимаслигини сўраган. Вояга етмаган М.О. бу шахсни танимагани сабабли у билан гаплашмаслигини билдириб, қўйиб юборишини айтган, сўнг уйига кетган.
«Бола ҳозирда ота-онасининг ёнида соғ-саломат ҳолатда. Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда», — дейилади хабарда.
Ўрганишлар жараёнида видеода акс этган шахс 1994 йилда туғилган М.У. экани аниқланган. Текширув якуни бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланиши қўшимча қилинган.
Илм-фан
Жамият
Маданият
Илм-фан
Жамият
Жамият
77542
Жамият
56612
Жамият
55810
Жамият
50881
Жамият
//
Изоҳ йўқ