Жаҳон
Туркиянинг Ҳатай вилоятидаги Aрсуз туманида 5,1 магнитудали зилзила юз берди.
Табиий офатлар ва фавқулодда вазиятлар бошқармаси (AFAD) маълумотларига кўра, 5,1 магнитудали зилзила содир бўлган, ҳодиса эпицентри Ўрта Ер денгизида бўлган.
Aрсуздан 6 километр узоқликда содир бўлган зилзила 9,26 километр чуқурликда қайд этилган.
Ҳатай губернатори Раҳми Дўғанга кўра, зилзиладан кейин ҳеч қандай нохуш ҳодиса, жумладан, биноларга зарар етмаган.
«Гуруҳларимиз ҳудудни текширишда давом етмоқда», дейди губернатор.
Эслатиб ўтамиз, Туркия жануби ва Сурия шимолида 6 феврал куни даҳшатли зилзила содир бўлди. Ушбу ҳодиса оқибатида ўн минглаб кишилар ҳалок бўлди.
Иқтисод
Жамият
Иқтисод
Сиёсат
Жамият
77603
Жамият
56654
Жамият
55855
Жамият
50917
Жамият
//
Изоҳ йўқ