Адиблар хиёбонида «Бобур издошлари» байрам тадбири ўтказилди

Сақлаш
22:22 / 14.02.2023 1080 0

Бугун, 14 февраль куни Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Миллий Гвардия, Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети, Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти давлат университети билан ҳамкорликда атоқли шоир ва саркарда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 540 йиллигига бағишланган «Бобур издошлари» номли байрам тадбири бўлиб ўтди.

 

 

Адиблар хиёбонидаги шоир ҳайкали пойида ўтказилган кечада давлатимиз раҳбари томонидан қабул қилинган «Буюк шоир ва олим, машҳур давлат арбоби Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 540 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида»ги қарори аҳамиятига эътибор қаратилди.

 

Тадбир аввалида жамоатчилик иштирокида Бобур ҳайкали пойига гулчамбар қўйиш ҳамда шоир ва саркардалар образида Ўзбекистон Миллий Гвардияси Жамоат хавфсизлиги университетининг Отлиқ қўшинлари жамоасининг чиқишлари билан бошланди.

 

 

Шундан сўнг Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси раиси, халқ шоири Сирожиддин Саййидга сўз берилди. Тадбирда Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институти катта илмий ходими, фалсафа фанлари доктори, шоира Шаҳло Аҳророва «Бобурнома асарининг жаҳон тамаддунида тутган ўрни», адабиётшунос олим Ўткир Йўлдошев «Бобур шоҳ ва шоир», Республика Маънавият ва маърифат маркази «Маърифат» тарғиботчилар жамияти аъзоси, журналист, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Зулфия Мўминова ва бошқалар маъруза қилди.

 

Ўзбекистон қаҳрамони, Ўзбекистон халқ артисти Муножот Йўлчиева томонидан куйланган қўшиқ даврага ўзгача файз киритди.

 

 

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети ҳамда Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти давлат университетининг профессор-ўқитувчилари, талаба-ёшлар иштирок этди. Талаба-ёшлар томонидан куй-қўшиқлар янгради, саҳна кўринишлари ҳамда ғазалхонлик ўтказилди.

 

 

 

Шунингдек, «Заҳириддин Муҳаммад Бобур асарлари» кўргазмаси ҳам ташкил этилди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//