XX аср бошларида Германияда таҳсил олган ўзбек талабаси ҳақида «Матонатли Марям» фильми суратга олинади

Сақлаш
20:48 / 13.02.2023 1074 0

«Ёшлик» киностудияси ва Xorazmcinema ҳамкорлигида ХХ асрнинг 20 йилларида Германияда ўқиган ўзбек талабаларидан Марям Султонмуродовага бағишланган «Матонатли Марям» фильми суратга олинмоқда. Бу ҳақда Кинематография агентлиги хабар берди.

 

Картина тўлиқ метражли, драма жанридаги бадиий фильм бўлиб, сценарий муаллифи Рўзибой Кулматов, постановкачи режиссёр Умрбек Рўзимов, бадиий раҳбар эса Мансур Васати ҳисобланади.

 

Қайд этилишича, фильмда 1922 йилда туркистонлик жадидлар ташаббуси билан Германияга ўқишга юборилган хоразмлик Марямхон Султонмуродованинг тақдири ҳақида ҳикоя қилинади. Марямхон отаси — «Ёш хиваликлар» ҳаракатининг йўлбошчиларидан бўлган Хоразм Халқ Республикаси муваққат раҳбари Жуманиёз Султонмуродовнинг тараққийпарварлик ғоялари таъсирида улғаяди. Шу сабаб тўсиқларга қарамай, Германияга бориб ўқишга интилади ва бунинг уддасидан чиқади.

 

 

Айни пайтда мазкур тарихий-бадиий фильмни суратга олиш бўйича локациялар ўрганилаётгани қўшимча қилинган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//