Жамият
«Ўзгидромет» ҳафта давомида қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилди.
Унга кўра, 16 ноябрда Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларига, 17—18 ноябрда республиканинг барча ҳудудига Волга бўйи орқали Россиянинг Европа ҳудуди (Москва вилояти) устида шаклланган нам ва совуқ ҳаво массаси кириб келади.
16—17 ноябрда республика бўйича шамол тезлиги 17-22 метр/секундгача кучайиши кутилмоқда, баъзида 25-28 метр/секундгача кучайиши мумкин. Баъзи жойларда чангли бўрон бўлади.
16 ноябрда Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ҳаво ҳарорати 13-18 даража илиқ бўлган қуруқ ва илиқ об-ҳаво сақланиб туради. Фақат Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида асосан қор кўринишидаги ёғингарчилик бўлади ва ҳарорат 2-5 даражагача пасаяди.
17 ноябрда Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида ёмғир кўринишидаги ёғингарчилик бўлади, қорга айланади, тоғолди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда кучли бўлади. Ҳарорат кечаси ва кундузи 0-5 даража илиқ, шимолда кечаси 5-8 даражагача совуқ, кундуз куни 0-3 даражагача пасаяди.
18—19 ноябрда Ўзбекистон ҳудуди бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат республиканинг тоғли ҳудудларида 18 ноябрда қор кўринишидаги ёғингарчилик сақланиб туради. Ҳарорат кечалари 5-8 даражагача совуқ, шимолда 12-15 даражагача пасаяди, кундуз кунлари 0-5 даража илиқ, шимолда 0-3 даража совуқ атрофида сақланиб туради.
Жамият
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ