АҚШ элчиси Алишер Навоий таваллуди куни муносабати билан ўзбек тилида қутлади

Сақлаш
22:39 / 09.02.2023 1896 0

АҚШнинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Жонатан Ҳэник 9 февраль – буюк мутафаккир ва шоир Алишер Навоий таваллуди куни муносабати билан ўзбек тилида қутлов йўллади.

 

«Алишер Навоий туғилган кун муносабати билан бутун дунёдаги, айниқса, Ўзбекистондаги барча шеърият мухлисларини чин дилдан табриклайман», – деди дипломат.

 

Улуғ шоирнинг назмий асарлари дунё тиллари, хусусан, инглизча ҳам таржима қилинган. Аввал хабар берганимиздек, Навоий ғазаллари ва шоира Турсуной Содиқованинг «Навоий гулшани» рисоласи жамланган «Without You» («Сенсиз») тўплами АҚШда таниқли мутаржим Аъзам Обид таржимасида чоп этилган эди.

 

Жонатан Ҳэник Алишер Навоий ўз асарларини кўпроқ ўқувчи мутолаа қилишини орзу қилганини қайд этар экан, инглиз тилидаги таржималарни  алоҳида тилга олди.

 

«Мен ҳазрат Навоий меросини улуғлайман ва келажакда унинг бой меросига бўлган эътибор янада ортади деб умид қиламан», – деди АҚШ элчиси.

 

Дипломат ўз қутловини Навоийнинг  «Шуҳратин олам ичра пайдо қил, / Олам аҳлин аларға шайдо қил» байти билан якунлаган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//