Жамият
Соғлиқни сақлаш вазири Беҳзод Мусаев бошчилигидаги ишчи гуруҳ пойтахт шифохоналаридаги вазиятни ўрганди, деб хабар берди вазирлик матбуот хизмати.
Хабарга кўра, Ўзбекистонда ёш болалар орасида ўткир респиратор касалликларнинг даврий кўтарилиши кузатилмоқда. Ушбу хасталикларнинг энг юқори кўрсаткичи Тошкент шаҳри ҳиссасига тўғри келяпти. Натижада пойтахтдаги болалар клиник шифохоналарига юкламалар сезиларли ортган.
Қайд этилишича, шу сабабли соғлиқни сақлаш вазири Беҳзод Мусаев бошчилигида ишчи гуруҳ тузилиб, 13 ноябрь тунда пойтахт шифохоналаридаги вазият ўрганилди. Шундан сўнг 14 ноябрь тонгги соат 04:30 да Тошкент шаҳрида болалар ўртасида ўткир респиратор касалликлар тарқалиши билан боғлиқ муаммоларни зудлик билан бартараф этиш мақсадида вазир бошчилигида шошилинч йиғилиш ўтказилди.
Натижада ўша куннинг ўзида ўрганиш хулосалари таҳлил қилиниб, пойтахтдаги шифо масканларида 600 дан зиёд қўшимча ўрин-жойлар ташкил этилган ҳамда она ва болаларга даволанишлари учун етарли шароитлар яратилган.
Жамият
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ