Жамият
Жиззах шаҳрининг Турон маҳалласида яшовчи шахс хонадонида норасмий диний фаолият кўрсатиб, гўёки, фуқароларнинг ишларини яхшилаш учун сеҳр-жоду билан шуғулланиб келган. Сохта домланинг шогирдлари орасида мактаб ўқувчиси ҳам бўлган. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди.
Ушбу шахснинг яшаш жойи кўздан кечирилганда, 12 киши мижоз сифатида навбат кутаётгани маълум бўлган. Мазкур шахс ваколати бўлмасада, фуқароларга мунтазам диний сабоқ бериб келган.
Бундан ташқари, фуқаронинг хонадонидан нашриёти кўрсатилмаган диний мазмундаги 5 та китоб, 1 та от қамчиси, 9 дона ош пичоғи, 1 дона полиетилен пакет ичидаги буюмлар ва 110 минг сўм пул расмийлаштириб олинган.
Текширув давомида фуқароларнинг исм-шарифи ёзилган 5 та дафтар топилган. Дафтарларда 100 дан ортиқ кишиларнинг фотосурати ҳамда сўраган ниятлари қайд этиб борилган. Айрим фотосуратлар пичоқ ёрдамида кесилган. Ушбу дафтарлар кўздан кечирилганда, «иссиқ-совуқ» қилиш учун олинган буюртмалар орасида, ҳатто, ҳокимлик ва депутатликка даво қилмоқчи бўлган шахсларнинг ҳам борлиги аниқланди.
Жавобгар шахсга Ўзбекистон республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 201-моддаси 2-қисми ҳамда 241-моддалари билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, тўпланган ҳужжатлар мазмунан кўриб чиқилиши учун Жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар судига юборилган.
Суд ҳукмига кўра, фуқарога нисбатан 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
Жамият
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ