Намангандан Қорахонийлар даврига оид Дамашқ қиличлари ва деворий суратлар топилди

Сақлаш
15:51 / 03.02.2023 1786 0

Намангандаги Ахсикент шаҳар харобасидан ноёб тангалар, Қорахонийлар даврига оид деворий суратлар ва минг йиллик Дамашқ қиличлари топилди, деб ёзади вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.

 

 

Хабарга кўра, National Geographic Ахсикентда тайёрланган Дамашқ қиличлари, Шаҳристоннинг олтин дарвозаси, ноёб тангалар ва Ахсикент ёдгорлигидан топилган Афросиёб ҳамда Варахшадаги каби Қорахонийлар даврига оид деворий суратлар ҳақида туркум кўрсатувлар тасвирга олади.

 

Хорижлик экспертлар минг йил аввалги қиличлар топилганидан ҳайратдалигини таъкидламоқда.

 

«Минг йил аввалги машҳур қиличлар топилгани ва уларнинг ватани айнан Ахсикент экани бизни ҳайратлантирмай қўймайди. Хитой манбаларида Ахсикент шаҳристони дарвозалари олтиндан бунёд этилгани ҳақида ёзилган. Маҳаллий аҳоли ўртасида ушбу дарвоза Сирдарё тубида қолиб кетгани ҳақида ривоятлар юради. Улар, албатта, тарихий ҳақиқатларга асосланган», — деб ёзади хорижлик экспертлар.

 

 

Айни кунларда археологлар Тўрақўрғон туманида жойлашган Ахсикент ёдгорлигида тадқиқот ишларини олиб бораётгани қўшимча қилинган.

 

 

«Деворий суратлар ва ганчкорлик буюмлари реставраторлар гуруҳи томонидан таъмирланмоқда, ушбу буюмлар музейга қўйилади», — дейилади хабарда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//