Ўзбек йигити режиссор Эмир Кустурицанинг кинофестивалида ғолиби бўлди

Сақлаш
13:01 / 31.01.2023 882 0

Бутунроссия Давлат Кинематография институти Тошкент филиали талабаси Тимур Муродов режиссор Эмир Кустуритсанинг “Küstendorf Film & Music Festival” кинофестивали ғолиби бўлди. 

 

Кинематография агентлиги ахборот хизматининг хабарига кўра, кинофестиваль танлов дастурида 30 дан ортиқ давлатдан жами 374 та фильм иштирок этган. 

 

“«Кассета» номли қисқа метражли фильми олтита номинациялардан бирида ғолиб чиқди. Эмир Кустурица ушбу мукофотни шахсан ўзи топширди ва Тимур Муродовга кино мактаби доирасида ҳамкорликни таклиф қилди” дейилади хабарда.

 

Эслатиб ўтамиз, куни кеча Эмир Кустурицанинг қишлоғида «Кассета» фильмининг махсус намойиши бўлиб ўтган эди.

 

Таъкидланишича, 2000 йилларнинг бошларида Эмир Кустурица ўзининг «Ҳаёт мўъжизага ўхшайди» (2004) фильмини суратга олишни бошлайди. Бунинг учун кичик шаҳарча Дрвенград этник қишлоғи барпо этилган. Шаҳарчанинг «Кустендорф» тахаллуси эса бу ерда ҳар йили ўтказиладиган кинофестивални англатади. Тимур Муродов ҳам айнан мана шу фестивалга таклиф қилинган. 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси