Уханда деярли барча аҳоли COVID-19 га текширувдан ўтказилди

Сақлаш
21:18 / 10.08.2021 926 0


2019 йил сўнггида коронавирус пандемияси бошланган Хитойнинг Ухан шаҳри маъмурияти ўткан ҳафта мобайнида деярли бутун аҳоли учун COVID-19 тестини якунлаб, 11.28 миллиондан ортиқ аҳолини тиббий текширувдан ўтказди, деб хабар беради Синхуа ахборот агентлиги хабарига асосланиб, ria.ru нашри.

Ухан ҳокимияти котиби ўринбосари Ли Таонинг таъкидлашича, мутахассислар олти ёшгача бўлган болалар ва ёзги таътилга кетган талабалар бундан мустасно ҳолда шаҳар аҳолисини деярли тўлиқ қамраб олишга муваффақ бўлишган. Шанба кунигача Уханда 37 та COVID-19 одамдан одамга юқишининг тасдиқланган ҳолатлари, шунингдек, 41 та асимптоматик вирус ташувчиси аниқланди.  Маҳаллий соғлиқни сақлаш мутасаддиларининг сўзларига кўра, тўққизта ҳолат ёпиқ турар жой мажмуаларида ўтказилган оммавий синовлар пайтида, қолганлари эса вирус юқтирганлар билан алоқада бўлган карантиндаги одамларда қайд этилган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//